14:01 / 12.09.2019
3 182

Таъминотчи корхона мутахассисининг фирибгарлиги фош бўлди

Таъминотчи корхона мутахассисининг фирибгарлиги фош бўлди
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига Амударё туманида яшовчи фуқаро Г.Хужаниязова ариза билан мурожаат қилади.
Ўз мурожаатида фуқаро Г.Хужаниязова ўз уйининг табиий газдан қарздорлиги бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида туман газ таъминоти корхонасига борганлиги, у ерда “Шухрат” исмли шахс фуқаронинг табиий газдан 1 млн. 350 минг сўм қарзи борлигини алдаб айтиб, йўқ қилиб бериш эвазига бошида 600 минг сўмни фирибгарлик йўли билан талаб қилганлигини ва сўнгра 400 минг сўмга келишиб ушбу пулларни талаб қилиб келаётганлигини билдирган.

Ушбу мурожаат юзасидан Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси тезкор ходимлари томонидан туман газ таъминоти корхонаси биносида ўтказилган тезкор тадбир натижасида корхона мутахассиси Ш.Ю. қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига 400 минг пулини фирибгарлик йўли билан алдаб олган вақтида ашёвий далиллар билан қулга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан корхона мутахассисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси
1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Таъминотчи корхона мутахассисининг фирибгарлиги фош бўлди