13:50 / 13.09.2019
3 295

Фарғоналик фуқаро Макаров пистолетини сотаётганда қўлга олинди

Фарғоналик фуқаро Макаров пистолетини сотаётганда қўлга олинди
Марғилон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 59 ёшли С.А. бир дона Макаров пистолетини сотаётган вақтида ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 7 сентябрь куни Фарғона вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида 59 ёшли С.А. бир дона 1954 йилда ишлаб чиқарилган Макаров пистолетини ўқларсиз сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғоналик фуқаро Макаров пистолетини сотаётганда қўлга олинди