19:08 / 13.09.2019
2 412

Яна бир оила яраштирилди

Яна бир оила яраштирилди
МИБ ташкил этилганидан бери ижро соҳасида ундирилмай турган жуда кўплаб суммалар ундирилиши билан бир вақтда алимент масалалари билан боғлиқ ишларда ҳам ижобий ўзгаришларга эришилаётганлиги сир эмас.

Хусусан, оиладан ажрашган ёки ажрашиш ниятида норасида фарзандларини тирик етимга айлантираётган жуда кўплаб ота-оналар давлат ижрочилари томонидан олиб борилаётган ижро ҳаракатлари жараёнида яраштирилмоқдаки, бу ҳолат болаларнинг етим бўлишини олдини олиш билан бир қаторда жамиятнинг кичик бир бўғини бўлган оилани сақлаб қолиш учун хизмат қилмоқда.

Жумладан, Навоий шаҳрида яшовчи онага ФИБ Кармана туманлараро судининг 21.01.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди. Давлат ижрочиси томонидан жавобгарнинг иш жойи бўлган “Қизилқумцемент” АЖга 1 алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини қарздорнинг иш ҳақига қаратиш тўғрисида талабнома юборилган эди.
Олиб борилган тушунтиришлар натижасида яна бир оила яраштирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яна бир оила яраштирилди