19:32 / 13.09.2019
2 912

Божхоначилар сифатсиз алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цехни аниқлашди

Божхоначилар сифатсиз алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цехни аниқлашди
Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Миллий Гвардия ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида ноқонуний равишда яширин цех ташкил қилиб, сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида фуқаро К.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, ушбу хонадон қўлбола усулда спиртли ичимликлар тайёрланадиган яширин цех сифатида фаолият кўрсатаётганлиги ошкор бўлди.

Хонадонда қўлбола усулда тайёрланган ва акциз марка билан қадоқланмаган жами 630 шиша ароқ, 135 шиша коньяк ҳамда 12000 дона ароқ маҳсулотлари ёрлиқлари, 322 дона вино ичимлиги ёрлиқлари, 784 дона ароқ маҳсулоти шиша идишига ёпиштириладиган плёнкалар, 28 дона бўш шиша, 540 дона ароқ маҳсулоти шиша идишининг қопқоғи ҳамда ароқ маҳсулотини плёнка билан ўрайдиган ускуна, 18 рулон қўлбола ясалган маҳсулотларни ўрашда ишлатиладиган плёнкалар борлиги аниқланди.

Тадбир давомида жами 314 литр ароқ спиртли ичимлиги, 67,5 литр коньяк спиртли ичимлиги ва бошқа алкоголь маҳсулотларини тайёрлаш учун анжомлар ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар сифатсиз алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цехни аниқлашди