date
views 2 957

Алишер Саъдуллаев Ёшлар иттифоқи олдида турган икки асосий вазифани маълум қилди

Алишер Саъдуллаев Ёшлар иттифоқи олдида турган икки асосий вазифани маълум қилди
Бугун, 13 сентябрь куни Сенат биносида Олий Мажлис Сенати ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ёшларга оид давлат сиёсатини юритишдаги ишлар самарасини ошириш, шунингдек, Ёшлар итифоқи билан вакиллик ҳамда ижро ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

senat.gov.uz
Йиғилишда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев ташкилот олдида турган асосий вазифалар нималар эканлиги ҳақида гапирган.

senat.gov.uz
Жумладан, «Ташкилотнинг ёшлар орасида тарғиб қиладиган мустаҳкам ғоясини яратиш ва инфраструктуравий масалаларни тўғри йўлга қўйиш – Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосий икки вазифаси деб биламан.

Биринчидан, ёшларни Ўзбекистон келажаги учун хизмат қилишга ундайдиган, уларни ўз ортидан эргаштирадиган мустаҳкам ғоямиз бўлиши лозим. Умуман, бизда барча масалаларда мустаҳкам ғоя доминант бўлиши керак.

Иккинчидан, инфраструктуравий масалалар. Бунда ташкилот тизимида хотин-қизлар иштирокини ошириш, ёшларга ташкилотнинг “социал лифт” сифатида имкониятларидан тўла фойдаланишларига шароит яратиш.

Шунингдек, ушбу йўналишга ёшларнинг ташкилотдаги раҳбарлик лавозимларига бўладиган сайловларида эркин номзод сифатида иштирок этиши ҳам киради. Масалан, шу пайтга қадар ташкилотнинг туман, шаҳар кенгашлари бошқарувига ўтадиган сайловларда фақат белгиланган кишиларнинг номзоди қўйилган бўлса, эндиликда салоҳияти етарли бўлган, ўз кучига ишонган барча ёшлар сайловларда номзоди билан қатнашади».

У шунингдек, эндиликда ёшлар уюшган ва уюшмаган сифатида ажратилмаслиги ҳамда бу ёшлар ўртасида ўзаро нотўғри муносабатни келтириб чиқариши ҳақида гапирган.

«Дунёнинг кўпгина давлатларида ёшлар билан ишлашда «таълимда бўлган», «тренингдаги» ва «меҳнатда бўлмаган ёшлар» атамаси қўлланилади. Балки, шу атамаларни киритиш керакдир, лекин ёшларни уюшган ва уюшмаган сифатида ажратишни мутлақо хато деб ўйлайман», дейди Алишер Саъдуллаев.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Саъдуллаев Ёшлар иттифоқи олдида турган икки асосий вазифани маълум қилди