06:00 / 14.09.2019
4 997

Сенат шошилинч тарзда ялпи мажлис чақирди

Сенат шошилинч тарзда ялпи мажлис чақирди
Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси 2019 йил 14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида очилади.
Сенат ахборот хизмати мажлисда қандай масалалар кўрилиши ҳақида маълумот бермаган. Кўп эҳтимол билан «Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҳужжат маъқулланади.

Чунки, кеча хабар берганимиздек, Ўзбекистон туркий кенгашга қўшилишга ариза бериб бўлган. Аъзолик жараёни аллақачон бошланган. Бунга эса қонуний асос керак.
Сенатнинг 21-ялпи мажлиси яқиндагина, 23-24 август кунлари бўлиб ўтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сенат шошилинч тарзда ялпи мажлис чақирди

Жамият янгиликлари