
Бугун Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма мажлисида «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказишни тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор бир овоздан маъқулланди.
Ушбу қарор билан низом лойиҳаси ҳам тасдиқланиб, у 2020 йилнинг 1 январидан кучга кириши кўзда тутилган.
Унга кўра, оилавий тадбирлар фақат бир кун - эрталабки соат 06:00 дан кечки соат 23:00 гача ўтказилиши керак. Дафн этиш маросими бундан мустасно.
Ҳудудларнинг шароитидан келиб чиқиб, ош бериш маросими вақти Халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашлари томонидан белгиланади.
Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирлар ўтказилишига йўл қўйилмайди. Оилавий тадбирларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ўтказиладиган ош бериш маросимларида 150 нафаргача одам иштирок этиши мумкин.
Қўшалоқ тўй-ҳашамларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши иштирок этиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар