15:25 / 14.09.2019
3 050

Тўйларда 2 нафардан ортиқ хонанда ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди

Тўйларда 2 нафардан ортиқ хонанда ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди
Оилавий тадбирларда 2 нафардан ортиқ хонанданинг ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, улар оилавий тадбирларда қонун ҳужжатларига мувофиқ, шартнома асосида хизмат кўрсатади.

Бу янгилик бугун Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма мажлисида қабул қилинган «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорда ўз аксини топган бўлиб, 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради.

«Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси оилавий тадбирларни миллий қадриятларга мос равишда ихчам ва камхарж ўтказишга эришиш учун санъаткорлар томонидан концерт хизматини кўрсатишни тартибга солиш чораларини кўриши белгиланган», - дея маълумот берди Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Иқбол Мирзо.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўйларда 2 нафардан ортиқ хонанда ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди

Жамият янгиликлари