Ўзбекистон Бош прокуратураси ички ишлар органи ходими томонидан аёлнинг калтакланиши билан боғлиқ видео юзасидан ахборот берди. Маълум бўлишича, ҳодиса 10 сентябрь куни Қорақалпоғистонда юз берган.
Маълум бўлишича, Қорақалпоғистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ инспекторлари К.Р. ва Б.З. пиёдага йўл бермаган Nexia машинасини тўхтатган. Nexia ҳайдовчиси А.Б. инспектор Б.З.га маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилмаганлигини айтиб, инспекторга ҳужжатларини тақдим этмасдан, воқеа жойидан кетмоқчи бўлиб, машинани ҳаракатга келтирган.
Шундан сўнг ЙПХ инспекторлари қўшимча ёрдамчи кучларни чақириб, Nexia воқеа жойидан кетиб қолмаслиги учун зарур чораларни кўрган вақтда машина ичида бўлган икки аёл — Н.Х. ва Ш.Х. тушиб келиб, Nexia’нинг қочиб кетиши учун шароит яратиб бериш мақсадида ЙПХ инспекторларига фаол қаршилик кўрсатган.
«Натижада инспектор К.Р. тан жароҳати олгани аниқланган», — дейилади Бош прокуратура ахборотида. Идора ахборотида қайд этилишича, шундан «кейин фуқаро Ш.Х. уни ЙПХ инспекторлари уриб тан жароҳати етказганини маълум қилиб, тез ёрдам машинасида шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига келган».
Қайд этишларича, фуқаро Ш.Х.нинг мурожаати бўйича воқеа жойига Нукус шаҳар тезкор тергов гуруҳи аъзолари чиққан, ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, ЙПХ инспекторлари ва фуқаролар наркология диспансеридан тиббий текширувдан ўтказилган. Ҳолат юзасидан Нукус прокуратураси томонидан текшириш харакатлари ўтказилиб, ЙПХ инспекторларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
«Фуқаро Ш.Х.нинг ҳамда ЙПХ инспектори К.Р.нинг тан жароҳати олганлиги ва бошқа ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган. Текшириш давом этмоқда», — дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати ахборотида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди