12:36 / 16.09.2019
2 697

Сувни “сувчи” талон-тарож қилди

Сувни “сувчи” талон-тарож қилди
Айтиш мумкинки, МИБ ўзининг дастлабки давриданоқ юклатилган вазифаларни тўла оқлади ва вазифаларни ишонч билан бажармоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 16.11.2017 йилдаги “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Мажбурий ижро бюроси органларига сув учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши таъминлаш бўйича қўшимча вазифа юклатилган эди.

Амалга ошираётган ишларимиз натижасида, МИБ Андижон вилоятида ўтган даврда муддат ичида 35 млрд. сўмдан ортиқроқ маблағлар ундирилди

Шунингдек сув таъминоти ва оқова сув тармоқларига ноқонуний уланишлар, ичимлик сувини талон-тарож қилиниши, ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини аниқлаш мақсадида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилда 13 та ноқонуний холат аниқланиб, 285,6 млн.сўмлик далолатномалар тузилди ва шу вақтни ўзида тармоқдан ажратилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликга оид ишлар қўзғатилди, зарарлар тўлиқ ундирилди.

Жиддий қонунбузилиш холатлари юзасидан эса жиноят ишлари қўзғатилиб, айбдор шахсларга нисбатан жиноий жазолар тайинланиб келмоқда.
Биргина мисол, Қ.Дадажонов муқаддам “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Хўжаобод туман филиалида масъул лавозимда ишлаб келиб, мансабдор шахс бўлиб, мансаб мавқеини суистеъмол қилиб. фуқаролардан сув истеъмоли учун йиғилган 40 млн. 780 минг сўм маблағларни ўз манфаати йўлида ишлатиб юбориб, талон-тарож қилган ва натижада. “Сувоқава” ДУК Хўжаобод туман филиалига зарар етказган.

МИБнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-кисми “г” банди жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг ҳукми билан Қ.Дадажоновга тегишли жазо қўлланилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сувни “сувчи” талон-тарож қилди