13:20 / 16.09.2019
2 955

Гаровга қўйилган Нексия жарима майдонига қўйилди

Гаровга қўйилган Нексия жарима майдонига қўйилди
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 10.05.2017 йилдаги ижро варақасига асосан қарздорлар М.Алимов ва шерик жавобгар З.Балтаевлардан ундирувчи “Эврика Капитал” МЧЖ шаклидаги микрокредит ташкилоти фойдасига жами 8.546.000 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 28.06.2019 йил куни келиб тушган ижро харакатлари давомида ижро ҳужжатини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб тарафларга юборилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 23.07.2019 йил куни холислар иштирокида тузилган далолатномага асосан қарздор З.Балтаевга тегишли “Nexia” русумли автомашинани вақтинча сақлашлик учун қарздор З.Балтаевга Ўзбекистон Республикаси ЖҚнинг 233-моддаси билан огохлантирилиб ижро ҳужжатини бажариш учун 2019 йил 30 июлга қадар муддат берилган эди.

Қарздорни бир неча бор огоҳлантиришимзга қарамасдан ижро ҳужжатини ижросини бажармасдан келган шу сабабли ижро ҳужжатини ижросини бажариш мақсадида 09.09.2019 йил куни қарздорга тегишли бўлган гаровга қўйилган “Nexia” русумли автомашинани холислар иштирокида қарздорнинг яшаш манзили Урганч шаҳар Ёшлик кўчасидан олиб кетилиб, вақтинча сақлашлик учун жарима майдончасига қўйилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гаровга қўйилган Нексия жарима майдонига қўйилди