Учтепа туманидаги цехда йирик ёнғин юз берди

  • 16 сентябрь 2019, 15:43
  • 487
  • Жамият
  • Учтепа туманидаги цехда йирик ёнғин юз берди
    Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
    2019 йилнинг 14 сентябрь куни соат 08:57 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Катта Хирмонтепа кўчаси 3Д-уйда жойлашган «DOUTSCHE SERVIS» МЧЖга тегишли корхонанинг ҳудудида жойлашган тикувчилик цехида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

    Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига 8 та асосий ва 1 та махсус ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга соат 09:03 да етиб борган вақтда ишлаб чиқариш цехи очиқ аланга аралаш қуюқ тутун билан ёнаётганлиги маълум бўлган.

    Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 09:25 да қуршаб олиниб, соат 09:33 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида «DOUTSCHE SERVIS» МЧЖ ҳудудида ижара шартномаси асосида фаолият юритаётган «Шамс Осиё Оригинал» ХКга қарашли тикув цехининг 400 кв.метр майдонда томи, ички қисмидаги ишлаб чиқариш ускуналари ва унда сақланаётган тайёр ҳамда ярим тайёр трикотаж маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ёнғин ҳақида кеч хабар берилганлиги сабабли, жанговар бўлинмалар чақирилган манзилга етиб келганида, ёнғиннинг майдони кенгайиб кетишига сабаб бўлган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Ёнғиндан маълум миқдорда тикув ускуналари, тайёр ва ярим тайёр трикотаж маҳсулотлари сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ишлаб чиқариш цехининг шифтидан ўтказилган электр тизимида юзага келган авария ҳолатидан, деб гумон қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Учтепа туманидаги цехда йирик ёнғин юз берди