17:53 / 16.09.2019
3 189

Пахтачилик аёл МИБ ходимларини таёқ билан уриб, ҳужжатларни ёқиб юборди

Пахтачилик аёл МИБ ходимларини таёқ билан уриб, ҳужжатларни ёқиб юборди
Шу йилнинг 13 сентябрь куни соат 10:00 ларда МИБ Пахтачи туман бўлими ходимлари ҳудудда жойлашган хусусий корхонага ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб олганлиги ҳолатини текшириш мақсадида борганлар. Аммо Н.Р. (1991 й.т, аёл) МИБ ходимларининг фаолиятига қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақорат қилиб, таёқ билан Б.У. ни танасининг турли қисмларига уриб, шунингдек Ф.Х. нинг қўлидан далолатномани тортиб олиб, уларни йиртиб, ёқиб юборган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Н.Р. га нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми «а» банди, 219-моддаси 2-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пахтачилик аёл МИБ ходимларини таёқ билан уриб, ҳужжатларни ёқиб юборди