Бугун ижтимоий тармоқларда номаълум машина Тошкентдаги Амир Темур хиёбонини катта тезликда айланиб юргани акс этган видео тарқалиб кетди.
Хиёбонга олиб чиқадиган барча кўчалар ички ишлар органлари томонидан тўсилган, хавфсизлик учун пиёдалар ўтказилмаяпти. Бундай катта тезликда машина ҳайдаётган одам кимлиги ҳозирча маълум эмас.
Лекин тахминлар бор. Эсингизда бўлса, россиялик автоблогер Эрик Давидич Тошкентда тест-драйв ўтказишни режа қилганди. Бунинг учун Шавкат Мирзиёевнинг кичик куёви, Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари Отабек Умаров унга премиум-классдаги «Mercedes AMG GT 4», «BRABUS Maybach 900» ва «Bentley» автомобилларини таклиф қилганди.
Тахминларга кўра, автоблогер Тошкентда тест-драйвни бошлаб юборган кўринади. Ички ишлар ходимларининг кўчани ёпиб қўйишгани ҳам қайсидир маънода бу тахминни тасдиқлайди.
Маълумот учун, Давидич — таниқли видеоблогер бўлиб, унинг «YouTube»даги роликлари миллион марталаб кўрилади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди