Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги тўйларнинг бирида Тўй соҳибасига пулдан кўйлак кийдиришгани ҳақида хабар тарқалди.
Мазкур ҳолатни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, Гавҳар Алимова ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зебинисо Раҳмонова ўрганди ва унга изоҳ берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Жавоҳир” ресторанида ўтказилган мазкур тўй эгалари Жомбой туманидан бўлиб, улар лўли миллатига мансуб ва айни пайтда, Тошкент шаҳрида истиқомат қилади.
Тўй эгаларининг эса бундай ҳолатга жавоби қуйидагича: “Бизда бу йиллар давомида бўлиб келаётган анъана. У бизнинг миллат учун одат, орзу-ҳавас. Қолаверса, қариндош-уруғлар тўй соҳибасига шу тартибда тўёна қилишади. Бироқ ижтимоий тармоқларда айтилганидик, пулдан кўйлак тикилмаган.”
Мазкур ҳолатга йўл қўйган, миллий валютамизга ҳурматсизлик муносабатида бўлган тўй эгаларига тушунтиришлар берилди ва бу каби эски одатлардан воз кечишга чақирилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади