Фуқаролик ишлари буйича Оҳангарон туманлараро судининг карздор Г.Ғофуровдан ундирувчи Р.Ғофурова фойдасига 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжатлари келиб тушган. Қарздор ота алимент пуллари у ёқда турсин, ҳатто болаларидан ҳам хабар олишни ўзига эп билмаган. Турли важ-карсонларни баҳона қилиб, тўловдан бўйин товлаб юраверган.
Кун ўтаяпти, гўдаклар катта бўлишаяпти. Шунга яраша уларнинг эҳтиёжлари ҳам ўсиб бораверади. Бунинг устига отанинг тўланмаган пуллари ҳам тоғдек улғайиб бориши тайин. Огоҳлантиришларга қарамай алимент пулларини тўламай келган отага нисбатан жиддий жазо қўлланишига тўғри келди. Ижро ҳаракатларига оид барча ҳужжатлар тегишли тартибда маъмурий судга оширилди.
Мажбурий ижро бюросининг Боёвут туман бўлими давлат ижрочилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан жами 51 млн. 618 минг сўм алимент пулларини тўламасдан келганлиги сабабли қарздорга Ширин шаҳар маъмурий судининг карорига кўра 15 сутка маьмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бундан тегишли хулоса чиқариш отанинг масъулияти ва меҳрига ҳавола. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади