16:07 / 19.09.2019
3 032

Бош прокуратуранинг фирибгарликда айблангани сабаб очлик эълон қилган бухоролик тадбиркор ишига муносабати

Бош прокуратуранинг фирибгарликда айблангани сабаб очлик эълон қилган бухоролик тадбиркор ишига муносабати
Фото: «Дарё»
Facebook’даги «Халқ фикри» гуруҳида Бухоро вилоятида тадбиркорлик билан шуғулланувчи Р. Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддасига (Фирибгарлик) мувофиқ судланаётгани ва айбсиз эканлигини билдириб очлик эълон қилгани ҳақидаги пост ва видео жойлаштирилган эди. Ўзбекистон Бош прокуратураси ушбу вазиятга муносабат билдирди.

Р.Ходжаев фуқаро М.Б.га уй-жой қуриш учун «И.Фозилов» МЧЖ ҳудудидан ер участкаси ажратиб бериш эвазига ундан фирибгарлик йўли билан 17 500 АҚШ доллари олиб, участка ажратмасдан ҳамда пул маблағларини қайтариб бермасдан келаётганлиги ҳолати юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жорий йилнинг июль ойида «И.Фозилов» МЧЖ таъсисчиси Р.Ходжаев ва жамият раҳбари М.Гулямоваларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноят иши бўйича ўтказилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Р.Ходжаев М.Гулямова билан жиноий тил бириктириб, жамият ҳудудидаги нотурар бино иншоотларни бузишдан ҳосил бўлган бўш ер майдонларини фақатгина саноат ишлаб чиқариш корхоналари қуриб фаолият олиб бориладиган нотурар жой тоифасига мансублиги ҳамда тегишли қонунчилик ҳужжатлари талабларига кўра, ер давлат мулки эканлиги, уни тасарруф этиш мумкин эмаслиги ҳақидаги маълумотларни яшириш орқали якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига муҳтож бўлган бир неча фуқароларга 2015—2016 йиллар давомида ҳужжатларни қалбакилаштирган ҳолда фирибгарлик йўли билан 88 000 АҚШ долларига сотганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатларга асосан терговга жалб қилинган Р.Ходжаев бир неча маротаба вилоят прокуратурасига тергов ҳаракатларини амалга ошириш учун чақирилишига қарамасдан, у асоссиз равишда терговдан бўйин товлаб, яшириниб келган.

Шу сабабли Р.Ходжаев вилоят прокуратурасига мажбурий тартибда келтирилиб, суд ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратуранинг фирибгарликда айблангани сабаб очлик эълон қилган бухоролик тадбиркор ишига муносабати