20:22 / 19.09.2019
3 852

Олий маълумотли фуқаролар ҳам 12 ой ҳарбий хизматни ўтайдиган бўлди

Олий маълумотли фуқаролар ҳам 12 ой ҳарбий хизматни ўтайдиган бўлди
12 сентябрь куни Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ПҚ — 4447-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Қарор билан тасдиқланган низомнинг 15-бандида маълумот даражасидан қатъи назар, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган барча фуқаролар учун муддатли ҳарбий хизматнинг муддати календарь ҳисобда 12 (ўн икки) ой этиб (эски таҳрирда олий маълумотли фуқаролар учун 9 ой этиб белгиланган) белгиланди.

Календарь ҳисобида камида 10 йил хизмат қилган офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ҳақиқий ҳарбий хизматдан резервга бўшатилаётганда ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига олий таълим муассасасининг кундузги бўлимидаги бир ой ўқиш муддати бир ой хизмат муддати ҳисобида ҳамда олий таълим муассасасини тамомлаганидан сўнг ихтисослигига мос келадиган лавозимлардаги бир ойлик иш стажи бир ойлик хизмат ҳисобида қўшиб ҳисоблаш (эски таҳрирда фақат резервдан (захирадан) ихтиёрий равишда контракт бўйича ҳарбий хизматга чақирилган офицерларга нисбатан қўлланилган) тартиби жорий этилди.

Янги лойиҳа билан амалиётга пенсия ҳисоблаш вақтида ҳарбий хизматдан ташқари давлат хизматларининг бошқа турлари назарда тутилган вазирликлардаги хизмат махсус унвон берилган кундан бошлаб ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланиши тўғрисидаги норма киритилди.

Шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари лавозимларига қабул қилинишдаги ёш сензлари 17 ёшдан 23 ёшгача (эски таҳрирда 21 ёшгача бўлган) кўтарилди. Бундан ташқари 26 ёшгача бўлган (эски таҳрирда ушбу норма ёритилмаган) ва олий ҳарбий таълим муассасаларида алоқа муҳандис техниги ва ҳарбий-тиббиёт ихтисослиги бўйича ўқиш истагини билдирган Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг талабалари олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари лавозимларига ўқишга қабул қилинишлари тўғрисидаги норма киритилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий маълумотли фуқаролар ҳам 12 ой ҳарбий хизматни ўтайдиган бўлди