13:08 / 20.09.2019
2 868

Ўзбекистонда Халқаро таълим институти ташкил этилади

Ўзбекистонда Халқаро таълим институти ташкил этилади
Фото: Getty Images
Мамлакатда Халқаро таълим институти ташкил этилади. Бу ҳақда 2019 йил 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида айтилган.

Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Молия вазирлиги икки ой муддатда педагогика соҳасида юксак маҳоратли, халқаро тажриба ва методикаларни мукаммал ўзлаштирган педагогларни тайёрловчи Халқаро таълим институтини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига асосланган таклиф киритади.

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов) 2020 йил 1 январдан ўқувчи-ёшларда педагогика касбига бўлган қизиқишни ошириш ва ёшлар селекциясини ташкил этиш мақсадида ҳар бир ҳудудда биттадан умумий ўрта таълим мактабларида 10-11-синф базасида “Ёш педагоглар синфи”ни ташкил этиб, уларнинг педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлигини ўрнатади.

Бунда:
- педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда замонавий педагогиканинг методлари ва услубларини ўргатишга қаратилган ўқув дастурлари тайёрланади;
- синфларда олий ўқув юртларининг педагогика ва методика кафедралари профессор-ўқитувчиларининг дарс бериш амалиёти йўлга қўйилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Халқаро таълим институти ташкил этилади