Тошкентда концерт туфайли айрим кўчалар барча турдаги транспорт воситалари учун ёпилади

Тошкентда концерт туфайли айрим кўчалар барча турдаги транспорт воситалари учун ёпилади
20-21 сентябрь кунлари 19:30да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат катта театрининг олдидаги майдонида “OPEN AIR-2019симфоник мусиқа концерт дастури бўлиб ўтади. Тадбирда жаҳон ва ўзбек миллий мусиқа санъатининг дурдона асарлари ижро этилади.
Тошкентда концерт туфайли айрим кўчалар барча турдаги транспорт воситалари учун ёпилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, мазкур концерт дастурини юқори савияда ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 20-21 сентябрь кунлари соат 17.00 дан 23.00 гача:

Матбуотчилар кўчасининг Зарафшон кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;
Буюк Турон кўчасининг Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми;
Ислом Каримов кўчасининг Зарафшон кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;
Зарафшон кўчасининг Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми;
Бухоро кўчасининг Зарафшон кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

“Келтирилган ноқулайлик учун узур сўраймиз!” - дейилади ҳокимлик хабарида.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар