17:43 / 20.09.2019
2 792

Алимент тўламаган отага жиноят иши очилди

Алимент тўламаган отага жиноят иши очилди
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 29.03.2016 йилдаги қарори билан Э.Ахроровдан ундирувчи М.Юлдашевахон фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган эди.

Бироқ, қарздор ота ўзининг вояга етмаган фарзандларининг олдидаги оталик бурчини виждонан бажариш ўрнига, Мажбурий ижро бюроси Бувайда туман бўлими давлат ижрочисининг алимент тўлаш ҳақидаги талабларига рад жавоби бериб келган.

Хусусан, қарздор ота 2016 йил март ойидан 2019 йил июль ойига қадар 40 ой давомида жами 20 млн. 636 минг сўмлик алимент пулини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

Ҳаттоки, қарздор Э.Ахроровга нисбатан Бувайда туман маъмурий суди томонидан 29.01.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-4-моддаси 1-қисмига асосан тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳам таъсир қилмаган кўринади. Жазони ўтаб чиққандан кейин ҳам у ўз фарзандлари учун алимент тўламаслигини маълум қилади.

Шунга кўра, Мажбурий ижро бюросининг Бувайда туман бўлими томонидан 05.09.2019 йилда қарздор Э.Ахроровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент тўламаган отага жиноят иши очилди