18:53 / 20.09.2019
3 429

Ўзбекистонда ов мавсуми бошланмоқда

Ўзбекистонда ов мавсуми бошланмоқда
Фото: Shutterstock
Ўзбекистонда ов мавсуми бошланмоқда. Адлия вазирлиги бу ҳақида тегишли эслатма билан чиқди.
Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш:

- фуқароларга – 1 115 000 сўмдан 2 230 000 сўмгача;
- мансабдор шахсларга эса — 2 230 000 сўмдан 3 345 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, қонунчиликда ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўллангандан кейин такрор содир этганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланган.
Бундан ташқари, тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш:

ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, фуқароларга 3 345 000 сўмдан 4 460 000 сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 4 460 000 сўмдан 5 575 000 сўмгача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, 3 йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ов мавсуми бошланмоқда