Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида жорий йилнинг 19 сентябрь куни Бош прокурор раислигида Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда комиссия ва ишчи гуруҳ аъзолари қатнашди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган фуқароларнинг жиноий жавобгарликдан озод этишни сўраб тақдим этган мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.09.2018 йилдаги «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5542-сонли Фармони талаблари асосида кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунига кўра, Комиссия 5 нафар шахсни жиноий жавобгарликдан озод этиш ҳақида хулоса қилди. Шунингдек, жиноий жавобгарликдан озод қилинган 5 нафар фуқарони Ўзбекистонга қайтариш, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Бугунги кунда ушбу масала бўйича келиб тушган яна 6 нафар мурожаатчи ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.
Йиғилишда комиссия ва ишчи гуруҳ аъзоларининг келгусидаги вазифалари белгилаб олинди.
Жумладан, Фармон талабларини аҳолига етказиш бўйича тарғибот ишларини янада жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди