Қурилиш соҳасида 2020 йил 1 январдан янгича тартиб ўрнатилади

  • 21 сентябрь 2019, 13:45
  • 1 167
  • Жамият
  • Қурилиш соҳасида 2020 йил 1 январдан янгича тартиб ўрнатилади
    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Қурилиш-пудрат ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 1 январдан бошлаб:

    - марказлашган манбалар ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг ҳамда қўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш-монтаж ишларини бажариш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялаш тизимини жорий этиш;

    - марказлашган манбалар ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича тендер савдоларида фақатгина қурилиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган қурилиш-пудрат ташкилотлари иштирок этишига рухсат бериш;

    - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тасарруфидаги 14 та ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида қурилиш-пудрат ташкилотлари билан шартнома асосида уларнинг мутахассис-қурувчилари ва ишчиларини қайта тайёрлаш ва касбга ўқитиш бўйича ўқув курсларини, жумладан, сайёр ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда иштирокчиларга муайян йўналишлар бўйича касб-ҳунарга эга бўлганлиги тўғрисида II-даража (разряд)ли ва ундан юқори даражали сертификатларини бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

    Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:

    а) қурилиш-пудрат ташкилотлари қуйидаги талабларга жавоб берадиган ва кўрсаткичларга эга бўлган тақдирдагина, уларга лицензия берилади:

    - қурилиш ташкилотларининг қурилиш-пудрат ишларининг тури ва йўналиши бўйича ихтисослашганлиги, қурилиш-монтаж ишларининг таркиби ва хусусиятига мувофиқ мутахассислик дипломи ва малака сертификатига эга бўлган доимий мутахассис-қурувчилари ва ишчилари билан таъминланганлиги;

    - қурилиш ташкилотларининг ихтисослиги ва ташкилий тузилмасига мувофиқ асосий ишлаб чиқариш фондлари, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган ишлаб чиқариш базаси, қурилиш техникаси, машина ва механизмлари, шунингдек кичик механизация воситалари мавжудлиги;

    - Ўзбекистон Республикаси президентининг 2014 йил 3 мартдаги “Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2137 сонли қарори билан маъқулланган намунавий тузилмаларнинг жорий этилганлиги;

    - ташкилотнинг аудиторлик хулосаси билан тасдиқланган молиявий-иқтисодий ҳолати, шунингдек айланма маблағлар билан таъминланганлиги.

    б) марказлашган манбалар ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича тендер савдоларида қурилиш-пудрат ташкилотларининг иловага мувофиқ объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори ва смета қиймати кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда иштирок этишига рухсат берилади.

    “Қурилишмашлизинг” АЖнинг устав капиталларидаги давлат улушлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига берилади.

    Белгилаб қўйилишича:

    а) юклатилган асосий вазифаларни бажариш ва фаолият йўналишларини амалга ошириш борасида “Қурилишмашлизинг” АЖнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади;

    б) “Қурилишмашлизинг” АЖнинг устав капиталида улуши мавжуд бўлган тижорат банклари томонидан “Қурилишмашлизинг” АЖга лицензияга эга бўлган қурилиш-пудрат ташкилотларига қурилиш техникалари, машина-механизмлари, кичик механизация воситалари ва махсус транспортларни лизинг асосида етказиб бериш учун имтиёзли шартларда:

    - маҳаллий валютада кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкаси миқдоридан юқори бўлмаган ставкаларда бир йиллик имтиёзли давр билан берилади;
    - хорижий валютадаги кредитлар халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредит линиялари ҳисобидан берилади.

    Лицензияга эга бўлган қурилиш-пудрат ташкилотлари, “Қурилишмашлизинг” АЖ таркибидаги ташкилотлар 2022 йил 31 декабрга қадар:

    Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган импорт қилинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, кичик механизация воситалари, технологик ускуналар, шунингдек асбоб-анжомлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан;

    хорижий давлатларда қурилиш-пудрат ишларини амалга ошириш ҳисобига олган даромадлари учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод этилади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Қурилиш соҳасида 2020 йил 1 январдан янгича тартиб ўрнатилади