17:23 / 21.09.2019
3 172

Солиқ қарзини тўлашни унутманг

Солиқ қарзини тўлашни унутманг
Жамиятда қонун талабларини ҳамма бирдек ҳис этиб, масъулият билан бажармоғи лозим. Зеро, қонун олдида ҳамма баробар. Лекин қуйида айтмоқчи бўлганимиз қарздор ўз вақтида солиқ қарздорлигини тўламаганидан қарздорлик салкам 20 млн. сўмга етганини кўриш мумкин.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 03.04.2019 йилдаги варақасига асосан, қарздор Б.Жумамуратовадан ундирувчи Юнусобод туман ДСИ фойдасига 19 млн. 275 минг 780 сўм солиқ қарзи ҳамда давлат фойдасига 771 минг 031 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, ижро иши давлат ижрочиси томонидан 2019 йил 22 май куни қўзғатиш қарорини қабул қилинган.

Аммо, қарздор Б.Жумамуратова мазкур ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Юнусобод туман бўлими давлат ижрочисини қонуний талабларини бажармасдан, қарздорлигини тўламасдан келаган.
Шу сабаб давлат ижрочиси томонидан қарздор Б.Жумамуратовага тегишли бўлган “Captiva” русумли автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Юнусобод туман бўлимининг қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув чора-тадбирлари натижасида Б.Жумамуратовага тегишли бўлган “Captiva” русумли автотранспорт воситаси топилди.
Ижро иши юзасидан қарздорга нисбатан ҳуқуқий тушунтириш ишлари натижасида Юнусобод туман ДСИ фойдасига Б.Жумамуратовадан 19 млн. 275 минг 780 сўм солиқ қарзи ундирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ қарзини тўлашни унутманг