17:47 / 21.09.2019
3 151

Бухорода инсон соғлигига зарар етказиши мумкин бўлган сохта тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди

Бухорода инсон соғлигига зарар етказиши мумкин бўлган сохта тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди
Имконият, шароит, қулайлик буларнинг барчаси давлатимизда инсофли тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар жамланмасидир. Бироқ, берилаётган имкониятлар ва енгилликларга қарамай ўз манфаатлари йўлида қонун доирасини четлаб ўтиб ноқонуний тарзда мумай пул топаётганлар ҳам йўқ эмас. “Танганинг иккинчи томони ҳам бор” деганларидек қўштирноқ ичидаги тадбиркорларнинг ноқонуний фаолиятга чек қўйилиши муқаррар эканлиги негадир сохта тадбиркорлар томонидан унутилмоқда.

Куни-кеча Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда Вобкент тумани давлат солиқ инспекция ходимлари томонидан Вобкент тумани Найман МФЙда ҳудудида ўтказилган профлактик тадбирда ана шундай сохта тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди.
Аниқланишича, “Набиев ва унинг ўғиллари” МЧЖга қарашли дорихонада хеч қандай зарур ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда фуқаро С. Х. томонидан дори-дармон воситалари сотаётганлиги аниқланди.


Кези келганда айтиб ўтиш жоизки, инсон саломатлиги йўлида хизмат қиладиган ҳар-қандай дори-дармон воситалари белгиланган ва махсус талабларга жавоб берадиган жойларда сақланиши шарт. Акс ҳолда дармон учун сотиб олинган бундай воситалар инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Вобкент туманида давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан аниқланган ноқонуний дори-дармон савдоси билан боғлиқ ҳолатда ҳам ана шундай ҳолатларни кузатиш мумкин. Аниқроғи, бу ерда фуқаро Солиҳа Хожиева хеч қандай хужжатларсиз ушбу дорихонада дори-дармон воситаларини очиқ ва антисанитария ҳолатларига зид равишда сотмоқда.

Ўтказилган профлактик тадбир давомида 31 турдаги жаъми 1758500 сўмлик дори-дармон воситалари савдодан олиб қўйилди.
Профилактик тадбир давомида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли чора кўриш учун тегишли органларга юборилди.

А.Очилов
ДСБ матбуот хизмати

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода инсон соғлигига зарар етказиши мумкин бўлган сохта тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди