18:36 / 21.09.2019
2 999

Алимент ундириш бўйича ўтказилган сайёр тадбир натижалари

Алимент ундириш бўйича ўтказилган сайёр тадбир натижалари
Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими томонидан прокуратура, ички ишлар, маъмурий суд билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилган икки ойдан ортиқ муддатда алимент пулларини тўламай бўйин товлаб келаётган қарздорларни жавобгарликка тортиш ва маъмурий таъсир чораларини қўллаш мақсадида жорий йилнинг 19 сентябрь куни Бухоро шаҳар, М.Бурҳонов МФЙ биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Ушбу сайёр судда 13 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилди.

Жумладан, бўлим иш юритувидаги қарздорлар Қ.Шаропов, З.Равшанов, А.Сайитов, Р.Муслиддинов, И.Насриев, Э.Шодиев ҳамда Н.Ахмедовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-4-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларга юқоридаги модда билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазолари тайинланган.

Қарздорлар Ф.Абдуллаевдан ундирувчи Ф.Шохназарова фойдасига 900 000 сўм, С.Қурбоновдан ундирувчи Р.Жўраева фойдасига 750 000 сўм, Р.Рахматовдан ундирувчи Д.Амруллаева фойдасига 3 987 200 сўм, Ш.Мусаевдан ундирувчи З.Жумаева фойдасига 2 159 82 сўм, Х.Ишмурадовдан ундирувчи Л.Ашурова фойдасига 7 284 793 сўм ва И.Ачиловдан ундирувчи С.Шарипова фойдасига жами 5 221 155 сўм алимент пуллари суд жараёнида ундирилиб алиментдан бўлган қарзлари бартараф қилинганлиги сабабли уларга нисбатан МЖтКнинг 21-моддаси талабларига мувофиқ огоҳлантиришлар берилиб, иш юритишлар тугатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент ундириш бўйича ўтказилган сайёр тадбир натижалари