09:30 / 22.09.2019
14 175

Супер-контракт нархлари эълон қилинди

Супер-контракт нархлари эълон қилинди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги супер-контрактлар ҳақида қўшимча расмий маълумотларни маълум қилди.
Ўқишдан йиқилиб, контрактнинг кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмаган ҳамда 56,7 баллдан кўп балл тўплаган абитуриентлар учун супер-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.

Жорий йилда абитуриентлар учун супер-контракт тўлашда қуйидаги енгилликлар берилади:
  • супер-контракт миқдорлари стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан ҳисобланади (яъни нархлар арзонлашади);
  • тўловчиларнинг ўз ҳоҳишига кўра стипендияли тўловлар, яъни, табақалаштирилган тўлов-контракт суммасига (бир ўқув йили учун 4,8 млн сўм) қўшимча тўлаш мумкин. Яъни агар истаса 4,8 млн сўм қўшиб тўласа, талаба ҳар ой стипендия олиши ҳам мумкин бўлади;
  • супер-контрактни йил давомида иккига бўлиб ёки ҳаттоки ойларга бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилади;
  • бунда супер-контракт миқдорини ойларга бўлиб тўланганда ҳам, ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи жорий йилнинг 1 ноябридан ҳамда иккинчи ярми учун 2020 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши лозим;
  • юқоридаги қоидалар кириш чизиғига 4 баллгача етмаган абитуриентлар учун ҳам амал қилади.

Маълумот учун, кириш чизиғига 4 баллгача етмаганлар супер-контрактни қуйидаги миқдорда тўлашади:
- 1 баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;
- 1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;
- 2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;
- 3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.

Супер-контракт нархлари
Тўплаган бали кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмаган, лекин 56,7 дан кўп балл тўплаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдорлари тасдиқланди. Миқдорлар ўтган йилгидан деярли ўзгармаган.

Энг қиммат миқдор юриспруденция йўналишида — 25 баробар, яъни 229 млн 184 минг сўм.
Кейинги ўринда тиббиёт йўналишиники — 20 баробар, яъни 170 млн 649 минг сўм.

Қолган йўналишлар 10 ва 15 баробар миқдорда белгиланган.







Эслатиб ўтамиз, ушбу нархлар минимал миқдор ҳисобланади. Жорий йилдан бошлаб ОТМлар супер-контракт нархини ўзи мустақил белгилайди, фақат асосий шарти минимал миқдордан кам бўлмаслиги керак. Яъни юриспруденцияда супер-контракт 229 млн сўмдан кам бўлиши мумкин эмас, лекин талабга қараб бундан қиммат бўлиши ҳам мумкин. Супер-контракт нархининг аниқ қанча бўлишини ОТМдан бориб билиш мумкин.

56,7 баллдан кам тўплаганлар супер-контрактнинг камида 2 баробарини тўлашади. Масалан, юриспруденция камида 50 баробар, тиббиёт камида 40 баробар ва ҳ.к.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз телеграм каналида сиртқи таълим учун ҳам супер-контракт бор-йўқлигига аниқлик киритган.
«Кимдан бунақа гап чиққан билмадиму, лекин кўпчилик сиртқи таълим учун супер-контракт бўлмас экан, шу ростми, деб сўрашмоқда.

Давлат қабул комиссияси қарорига назар ташласак, у ерда «бакалавриат таълим йўналишлари» дея умумий белгиланган. Яъни табақалаштирилган тўлов-контракт айнан кундузги таълим шакли учун дея кўрсатилмаган. Таълим шаклига ҳеч қандай чеклов йўқ.

Бу дегани сиртқи ёки кечки таълим шаклларда ҳам ҳам супер-контрактда ўқиш ҳуқуқи мавжуд ва юқоридаги қоидалар ушбу таълим шакллари учун ҳам амал қилади», дея ёзади у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Супер-контракт нархлари эълон қилинди