Пост-патрул хизмати ходими Фейсбукда 2,5 мингта лайк олди (видео)

  • 22 сентябрь 2019, 14:47
  • 1 599
  • Жамият
  • Пост-патрул хизмати ходими Фейсбукда 2,5 мингта лайк олди (видео)
    Ўз хизмат машинаси ёнида берилиб рақсга тушаётган пост патрул хизмати ходимининг видеоси Facebookда 2,5 мингдан зиёд лайк олди.

    Фейсбукдаги “Водители Ташкентда” гуруҳида пайдо бўлган ушбу видео аксарият фойдаланувчиларнинг олқишини олди. Гуруҳ аъзолари: “Молодец”, “Красавчик”, “Гап йўқ”, “Илҳом жўш урганда”, “Генерал бўпкет”, “Шу болани ишдан ҳайдаманглар илтимос” каби изоҳлар қолдиришган.

    Muhayo Mansur исмли фойдаланувчи ёзишига кўра, ушбу ходимнинг оиласида 3 та қиздан кейин ўғил фарзанд дунёга келган, хурсандчиликнинг боиси шунда бўлса керак.

    Элёр Маткурбонов номли фойдаланувчи - “Ичида кири йук одам шунака булади” деб ёзган.
    Кўпчиллик жамиятда ана шундай ижобий ҳолатлар кўпаяверсин деб изоҳ қолдирган. Ички ишлар ходимлари орасида шундай позитив ходимлар сони кўпаяверсин!

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Пост-патрул хизмати ходими Фейсбукда 2,5 мингта лайк олди (видео)