10:50 / 23.09.2019
11 196

Салимбойнинг ҳашаматли уйига уюштирилган саёҳат (видео)

Салимбойнинг ҳашаматли уйига уюштирилган саёҳат (видео)
Фото: «Togri.uz»
Ижтимоий тармоқларда Спорт курашлар ассоциацияси раҳбари Салим Абдувалиевнинг уйига уюштирилган саёҳат тасвирлари тарқалди. Уй ҳашамат билан шарқона усулда безатилган, деб хабар беради «Togri.uz».

Салим Абдувалиев 20 йилдан бери Миллий олимпия қўмитасида юқори лавозимларда ишлаб келаётган амалдор. Спорт курашлари ассоциацияси раҳбари. Юнон-рум ва эркин кураши йўналишида беш карра Ўзбекистон чемпиони бўлган собиқ спортчи.

Видеодан кўриш мумкинки, саройга кираверишда катта теннис корти жойлашган. Уйнинг ичкариси нақшинкор қилиб безатилган. У ерда ўзига хос кутубхона ҳам, турли хил эсдалик совғаларни ҳам кўриш мумкин.
[media=https://youtu.be/touLgSnAiM4]
Маълумот учун, Салим Абдувалиев эркин кураш билан шуғулланувчи спорт мактабидан етишиб чиққан авторитет. У бизнес оламида танилган одам. Унинг барча костюм-шимлари, оёқ кийимлари, уйи, қароргоҳи ва дачасидаги барча мебеллари таниқли ғарб дизайнерлари томонидан буюртма асосида тайёрланган ва ўзининг махсус герби туширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Салимбойнинг ҳашаматли уйига уюштирилган саёҳат (видео)