date
views 3 677

Чимёнда туристик автобус жарликка қулади (фото)

Чимёнда туристик автобус жарликка қулади (фото)
Фото: Telegram / @ExoUzbekistana
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Чимён туристик ҳудудида сайёҳларни ташишга мўлжалланган автобус йўлдан чиқиб кетиб, жарликка қулаган.

Ижтимоий тармоқларда ҳодиса жойидан олинган фотосуратлар тарқалди. Қайд этишларича, ҳайдовчи автобусни тормозга қўйишни унутган ва у қиялик бўйлаб ҳаракатланиб кетган.

Фото: Telegram / @ExoUzbekistana
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда. Воқеа айнан қачон бўлгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Фото: Telegram / @ExoUzbekistana
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чимёнда туристик автобус жарликка қулади (фото)