17:20 / 23.09.2019
2 455

2 йилдан бери алимент тўламаган отага жиноий иш қўзғатилди

2 йилдан бери алимент тўламаган отага жиноий иш қўзғатилди
Мажбурий ижро бюросининг Ангрен шаҳар бўлими иш юритувида,фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманларора судининг буйруғига асосан, Ангрен шаҳарда истиқомат Р.Расуловдан собиқ турмуш ўртоғи С.Расулованинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун, барча ойлик даромадларини 1/3 қисми миқдорида алимент пулларини ундириш белгиланган эди.

Бироқ, алиментчи ота 2017 йил январь ойидан 2019 йил июнь ойини қўшиб ҳисоблаганда 29 (йигирма тўққиз) ой давомида ҳар ойда 502 минг 688 сўм сўмдан жами 14.577.978 сўм миқдоридаги алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

Натижада, маъмурий ишлар бўйича Ангрен шаҳар судининг қарори билан Р.Расулов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жавобгарликка тортилиб, 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлсада, қарздор ота бундан хулоса чиқармади.

Мазкур холат юзасидан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2 йилдан бери алимент тўламаган отага жиноий иш қўзғатилди