Тошкентдаги майнинг-фермада ёнғин юз берди

  • 24 сентябрь 2019, 07:45
  • 666
  • Жамият
  • Тошкентдаги майнинг-фермада ёнғин юз берди
    Фото: Spot
    Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Муҳаммад Юсуф кўчасида жойлашган майнинг-фермада 23 сентябрь куни тонг соат 7:00 атрофида ёнғин юз берди. Daryo’нинг ёзишича, видеоролик илова қилинган тегишли хабар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Унда таъкидланишича, ферма ёниб кетгани таъкидланган, бироқ ферма эгасининг маълум қилишича, аслида бари бошқачароқ бўлган.

    «Ингичка симларнинг бирида қисқа туташув юз берган. Кир ювиш машинаси ва иккита қўшимча хона ёниб кетди. Майнинг билан ҳаммаси жойида, бизда ҳамма нарса назорат остида», — дейилади хабарда. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидан хабар беришларича, ёнғин оқибатида қўшимча хонанинг 30 квадрат метр майдонда ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган.

    Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати
    «Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан бинонинг 60 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин электр симларнинг қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ахборотида.

    Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил июлида Ўзбекистонда блокчейн, крипто-активлар ва майнингни ривожлантириш ва жорий этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Ўшанда крипто-активлар айланмаси махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиниши, ушбу айланма билан боғлиқ операциялар эса солиққа тортилмаслиги айтилган эди.

    «Ўзбекэнерго» ва «Ўзбекгидроэнерго» компанияларига майнинг бўйича пилот лойиҳани ишга тушириш бўйича, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва АКТ вазирлигига эса «Рақамли иқтисодиёт ва блокчейн-технологиялар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини киритиш тўғрисида топшириқлар берилган эди. 2019 йил бошида эса Ўзбекистонда криптобиржаларни лицензиялаштириш тартиби тасдиқланган эди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Тошкентдаги майнинг-фермада ёнғин юз берди