date
views 2 339

10 йил алимент тўламаган ота қамоққа олинди

10 йил алимент тўламаган ота қамоққа олинди
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 23.04.2017 йилдаги қарори билан қарздор А.Расуловдан ундирувчи Д.Турсунқулова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган бўлиб, 07.05.2007 йилда ижро иши юритуви қўзғатилган.

Қарздор ота оз эмас, кўп эмас нақд 10 йил давомида жами 56 млн. 98,8 минг сўмлик алимент пулини тўламасдан келган ҳамда у билан Мажбурий ижро бюроси Қува туман бўлимида ўтказилган тегишли суҳбат ва тушунтиришлар таъсир кўрсатмаган.

Бюронинг Қува туман бўлими томонидан А.Расуловга нисбатан тўпланган ҳужжатлар туман маъмурий судига юборилди. Суд ушбу ишни сайёр тартибда тумандаги касб-ҳунар коллежи талабалари қатнашувида кўриб чиқишни лозим топди ва 18.09.2019 йилдаги суд мажлисида қарздор отанинг ҳаракатлари қаттиқ қораланиб, суд томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддаси 1-қисмига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Шу билан биргаликда сайёр судда қатнашган ўқувчи ёшлар ҳам ўзларига тегишли хулоса чиқариб олишгани табиий.
Келгусида қарздор ота ўзининг фаррзанд олдидаги мажбурияти ва масъулиятини яна бир бор чуқур ўйлаб кўриши учун етарли муддатга эга бўлди, бироқ ўзига тегишли хулоса чиқармаган тақдирда уни келгусида жиноий жавобгарлик ҳам кутиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 10 йил алимент тўламаган ота қамоққа олинди