13:07 / 25.09.2019
3 620

Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирган шахслар фош этилди

Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирган шахслар фош этилди
Фото: ИИВ ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 1-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан фуқаролар Б.Т., У.М. ва Ж.А.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ хабарига кўра, мазкур жиноят иши доирасида 2019 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва ДХХ ходимларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида ўтказилган тадбирлар натижасида, юқорида қайд этилган шахсларнинг Сурия давлати ҳудудидаги халқаро террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилишни режалаштириб келганликда гумон қилинган 8 нафар жиноий шериклари аниқланиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди.

Ушбу шахсларнинг яшаш манзилларида тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилиб, жиноят ишига дахлдор бўлган ашёвий далиллар олинди. Олинган ашёвий далиллар юзасидан тегишли экспертизалар тайинланиб, ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади ИИВ маълумотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирган шахслар фош этилди