15:28 / 25.09.2019
4 270

Тошкентга «юриш қилган»лар маъмурий жавобгарликка тортилди

Тошкентга «юриш қилган»лар маъмурий жавобгарликка тортилди
Ижтимоий тармоқларда 23 сентябрь куни фуқаро Маҳмуд Ражабов ва унинг яқинлари ИИВ раҳбарияти билан учрашиш учун Тошкент томон пиёда йўлга чиққани, сўнг ички ишлар ходимлари уларни тўхтатиб, бўлимга олиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

«Xabar.uz»нинг ёзишича, 23 сентябрдаги воқеалардан сўнг фуқаро Маҳмуд Ражабов ва блогер Нафосат Оллашукурова 10 суткалик маъмурий қамоқ билан жазоланган. Жараённинг қолган иштирокчиларига эса энг кам иш ҳақининг бир (223 минг сўм) ва уч баробари (669 000 сўм) миқдорида жарима солинган, дея хабар бермоқда Telegram’даги @xorazm_news канали.

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар бўлимига олиб борилган норозилик юриши иштирокчиларига орган ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатилгани ҳақидаги иддаолар ҳам пайдо бўлди. Биз ушбу иддаоларнинг ҳақиқатга қанчалик яқинлигини билиш мақсадида кеча ички ишлар бўлимига олиб борилган, бугун эса уйида дам олаётган Маҳмуд Ражабовнинг яқин қариндошларидан бири билан суҳбатлашдик.

— Ички ишлар бўлимида бизга ҳеч қандай жисмоний ёки руҳий босимлар, қийноқлар бўлмади, — дейди Маҳмуд Ражабовнинг қариндоши. — Бизга Хоразм вилоят ИИБ бошлиғи Даврон Назармуҳамедов Маҳмуд Ражабовга нисбатан очилган иш адолатли ва қонуний кўриб чиқилишини кафолатлашга ваъда берди. Биз ишондик. Қолаверса, Даврон Назармуҳамедов билан қарийб икки соатга яқин алоҳида, яккама-якка суҳбатлашган Маҳмуд Ражабовнинг юзида ҳам табассум ва қониқиш ҳиссини кўрдик.
@xorazm_news каналида эълон қилинган хабардан

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентга «юриш қилган»лар маъмурий жавобгарликка тортилди