date
views 3 117

Тадбиркорнинг Malibu’сини «ухлатиб» кетишди

Тадбиркорнинг Malibu’сини «ухлатиб» кетишди
2017 йил февраль ойида Андижон туманининг Ёрбоши маҳалласида яшовчи 2 фуқаро бир тадбиркорни алдаб, унинг ишончига киришган.

Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлимининг маълум қилишича, 2017 йил 6 февраль кунги лизинг шартномасига асосан 36 ой муддатда тўлаш шарти билан сотиб олган «Malibu» автомашинасини 75 736 729 сўмга харид қилишган.

Бироқ улар автоулов пулини тўлиқ бермасдан бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини фирибгарлик йўли билан кўлга киритганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорнинг Malibu’сини «ухлатиб» кетишди