13:23 / 26.09.2019
2 979

Маъмурий қамоқдан хулоса чиқармаслик жиноий оқибатни келтириб чиқарди

Маъмурий қамоқдан хулоса чиқармаслик жиноий оқибатни келтириб чиқарди
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор О.Курбоновдан ундирувчи З.Холматованинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларини моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа барча турдаги даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлсада, фарзандларини моддий жиҳатдан таъминлашдан бўйин товлаб келган.

Жорий йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, О.Курбоновнинг алимент бўйича қарздорлиги 25.473.354,7 сўмни ташкил этиб, ушбу алиментдан бўлган қарздорликни тўлашдан бўйин товлагани сабабли Чилонзор туман маъмурий судининг 14.01.2019 йилдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисимда назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан алиментдан бўлган тўловларни ўз вақтида яна тўламасдан келган.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 140-моддасига кўра, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки даромадларини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтдаги Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисоблаб чиқилиши кўрсатилган бўлиб, О.Курбоновнинг 01.01.2019 йилдан бошлаб, 01.08.2019 йилга қадар алиментдан қарздорлиги 1.377.596,3 сўмни жами бўлиб 26 850 951 сўмни ташкил қилган.

Алиментчи ота О.Курбоновнинг муқаддам маъмурий жазо қўлланилганига қарамасдан алимент пулларини яна ўз вақтида тўламай келганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни суд ҳукмига кўра, қарздор О.Курбоновга нисбатан 1 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маъмурий қамоқдан хулоса чиқармаслик жиноий оқибатни келтириб чиқарди