17:24 / 27.09.2019
3 151

756 нафар ишчи хизматчиларга 1,9 млрд сўм иш ҳақи ундириб берилди

756 нафар ишчи хизматчиларга 1,9 млрд сўм иш ҳақи ундириб берилди
Мажбурий ижро бюросининг Урганч шаҳар бўлими томонидаан жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида жами 756 та ижро ҳужжати бўйича корхона ва ташкилотларнинг 756 нафар ишчи ходимларига тўлаб берилмаган 1.983.228.735 сўм иш ҳақи пуллари ундирилиб берилиши таъминланди.

Хусусан, Хоразм троллейбус бошқармасининг 45 нафар ишчи ходимларига тўланмасдан қолган жами 121.313.373 сўм иш ҳақилари ундирилди, кейинчалик “Туямуйин-Урганч” МСҚФБ Гурлан бўлими томонидан тўланмасдан қолган 26 нафар ишчи ходимларининг 57.163.814 сўмлик иш ҳақлари ундирилиб, ишчи ходимларга ўтказиб берилиши таъминланди.

Шунингдек, жорий йилнинг март-май ойлари давомида “Тоза Худуд” давлат унитар корхонасининг 95 нафар ишчи ходимларига тўланмасдан қолган қолган 220.910.798 сўм иш ҳақлари ҳамда “Туямуйин-Урганч” минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармасининг 590 нафар ишчи хизматчиларига жами 1.583.840.750 сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 756 нафар ишчи хизматчиларга 1,9 млрд сўм иш ҳақи ундириб берилди