06:35 / 29.09.2019
3 685

Фарғонада маҳбусни қийнаб ўлдирган ҳибсхона сафдори қамоққа олинди

Фарғонада маҳбусни қийнаб ўлдирган ҳибсхона сафдори қамоққа олинди
Фарғонанинг Ўзбекистон тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси сафдори И.У. маҳбус Абдураззоқ Қодировнинг ўлимига алоқадорликда гумон қилиниб, 25 сентябрда ҳибсга олинди. Бу ҳақда Togri.uz вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига асосланиб хабар берди.

Маълум бўлишича, безориликда айбланиб 10 сутка маъмурий қамоқ муддатини ўтаётган Абдураззоқ Қодиров сафдори И.У томонидан калтакланиб, қорамол ўғрилиги бўйича жиноятни ўз зиммасига олишга мажбурланган. Абдураззоқ Қодиров ўлимидан бир соат олдин Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ИИБ тергов ҳибсхонасидан олиб келинган.

Маҳбус ташқи ва ички тан жароҳатлари билан вафот этганлиги юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов 16 сентябрда вақтинча сақлаш ҳибсхонаси сафдор ходими И.У. ҳибсхона ҳудудида Абдураззоқ Қодировга тан жароҳати етказганини аниқлаган. Айни пайтда И.У. қамоққа олинган.

Ўзбекистон тумани ИИБ тергов ҳибсхонаси бошлиғи ҳам қамоққа олинганлиги ҳақидаги хабарлар расман тасдиқланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада маҳбусни қийнаб ўлдирган ҳибсхона сафдори қамоққа олинди