16:33 / 29.09.2019
2 782

Нонвой опани 4,5 млн. сўмга "ухлатган" чилангар

Нонвой опани 4,5 млн. сўмга "ухлатган" чилангар
Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлимига фуқаро Н.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, Гулистон шаҳар газ таъминоти корхонаси ходими С.С. фирибгарлик йўли билан унинг 4.500.000 сўм пулларини олиб, алдаб кетганлиги сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришликни ва пулларини ундириб беришни сўраган.

Газ таъминоти ҳудудий филиалида шартнома бўйича газ жиҳозларидан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича чилангари вазифасида муқаддам ишлаган С.С. хизмат мавқеидан ўз ҳисобига фойдаланганлиги аниқланди. Шаҳарнинг "Тараққиёт" маҳалласида нонвойхона фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро Н. Ш. нинг истеъмол қилинган табиий газдан вужудга келган 4.500.000 сўм қарздорлигини ёпиб беришга ваъда берган.

Иш фаолияти давридаги икки ойлик муддат оралиғида 3.100.000 сўм, 900.000 сўм ва 500.000 сўм жами 4.500.000 сўм нақд пулларини устига 500.000 сўм қўшиб, фирма орқали пул ўтказиш йўли билан 5.000.000 сўм қилиб тўлаб беришликни айтган.

Нонвой опани авраб, 4.500.000 сўм пулини фирибгарлик йўли билан олиб, ўзганинг мулкини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан олиб борилган текшириш натижасида фуқаро С.С. томонидан етказилган зарар тўлиқ ундириб берилди.
Фуқаро С.С.га нисбатан жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси банди билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нонвой опани 4,5 млн. сўмга "ухлатган" чилангар