23:58 / 29.09.2019
4 088

Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраган беморнинг видеомурожаатига Сурхондарё вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди (видео)

Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраган беморнинг видеомурожаатига Сурхондарё вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди (видео)
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги жигар циррозига учраган, жигар трансплантацияси учун кўплаб ташкилотлардан ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраган Феруза Рамазонованинг видеомурожаатига муносабат билдирди.

Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг хабарида шундай дейилади:
«Феруза Рамазонова 1984 йилнинг 17 мартида туғилган. Шўрчи тумани «Наврўз» маҳалласи, Ж.Ашуров кўчаси 14-уйда истиқомат қилади. II гуруҳ ногирони.

Феруза Рамазонова 1999 йилдан буён туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида диспансер назоратига олинган. Ўтган йиллар давомида диспансер кузатувида туман, вилоят шифохоналарида, республика клиникаларида амбулатор ва стационар шароитда даволаниб келди.

2019 йилнинг сентябрь ойида туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамда Тошкент шаҳридаги Эндокринология бўлимида даволаниб чиқди.

2019 йилнинг 26 сентябрида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, туман бош врачи ва мутахассислари бемор Феруза Рамазонованинг уйида бўлишди. Тиббий кўрик давомида беморнинг аҳволи нисбатан қониқарли эканлиги, донордан жигар кўчириб ўтказилиши учун бемор ва донорнинг тиббий текширувдан ўтмаганлиги аниқланди.

В.Воҳидов номидаги хирургия илмий маркази мутахассислари билан боғланиб, бемор ва донор тўлиқ текширувдан ўтиши, донордан жигар кўчириб ўтказиш мос келиши тўғрисида тиббий хулоса олингандан кейин белгиланган суммага шартнома олиб келиши, вилоят ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан ушбу сумма тўлаб берилиши тушунтирилди»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраган беморнинг видеомурожаатига Сурхондарё вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди (видео)