
Одамлардан бири Зайд ўз идораларида порахўрлик бадалисиз ишлай олмайди ва одамларнинг илтимосларини усиз бажара олмайди.
Бу иш порахўрлар билан масъуллар орасида кенг тарқалиб, гўёки ҳақли даромад манбасига айланиб кетди.
Масъул эътибор бериб қарайди, агар ушбу муомалани амалга оширса бу унга катта даромад келтиришини билгач ўша молдан ўзи учун улуш бўлиши кераклигини қаттиқ хоҳлайди (тамаъ қилади). Кейин у ўша илтимосномани олади ва молдан улуш олгунича уни ўз олдида бир муддат қолдиради.
Ўзи учун келган товар молларини божхонадан пул тўлаб чиқармоқчи бўлаётган кишининг ҳолати ҳам шунга ўхшайди. У ерда ишловчи масъул унинг товарини молдан бирор нарса (пора) олганидан кейингина ўтказиб беради.
Порахўрлик қуруқ хашак ичида олов тарқалгани каби (ҳамма соҳада) кенгайиб кетди.
Эҳтимол порахўр намозхон бўлиши мумкин. Эҳтимол у Аллоҳнинг уйини ҳаж қилаётган ёки молининг закотини бераётган кишилардан бўлиши мумкин. Кейин сиз унга қараб пора бераётгани ёки пора олаётганини кўрасиз!!
(Илгари) мусулмонларнинг қандай бўлганларига эътибор беринглар. Уларнинг бири ўз идишини кўрса ва уни бошқа бировнинг идиши билан адаштириб қўйганга ўхшаса у Аллоҳдан қўрқиб ўзини назорат қилган ва ўз идишини ҳам ташлаб кетган.
Ўртадаги фарққа эътибор беринглар.
Замонлар оша мусулмонларнинг ҳоли қай аҳволга етиб келди. Илгари мусулмонларнинг ҳоли қандай эди.
Биз ўзимизни имом Аҳмад каби бўла оламиз, деб айта олмаймиз. Лекин бу воқеийлик бизни ислом шариатидан қанчалик узоқлашиб кетганимизни билишимиз учун ёрқин ўлчов бўлиши керак.
Агар биз ушбу сўзларни ўқисак шунинг ўзи бизга кифоядир.
Биз порахўрликни рад этишимиз, муомалада алдамчиликни тарк қилишимиз ва савдо сотиқда ёлғондан чекинишимиз (лозим).
Ҳа, шунинг ўзи биз учун етарлидир.
Имом Бутийнинг “Порахўр масъуллар балосидан покланиш йўлида“
номли туркум дастуридан Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси
номли туркум дастуридан Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар