Наманганда алимент тўлашни истамаган ота 1 ёшли ўғлини каналга чўктириб юборди (видео)

  • 03 октябрь 2019, 00:02
  • 1 466
  • Жамият
  • Наманганда алимент тўлашни истамаган ота 1 ёшли ўғлини каналга чўктириб юборди (видео)
    Наманганда алимент тўлашни истамаган ота 1 ёшли фарзандини Шимолий Фарғона каналига отиб юборди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

    Маълум бўлишича, судланувчи 26 ёшли Росулбек Тошпўлатов турмуш ўртоғига 2017 йилнинг 1 октябрида уйланган. У 2018 йил 4 июлда туғилган ўғли ўзига ўхшамаслигидан шубҳа қилиб, рафиқаси билан жанжаллашган. Оқибатда аёл 2019 йилнинг 24 февралида ўғлини олиб, ота-онасининг уйига кетиб қолган.

    Шундан сўнг улар ажрашиш учун фуқаролик ишлари бўйича Наманган тумани судига мурожаат қилган. Суднинг 24 апрелдаги ҳал қилув қарорига кўра, Росубек Тошпўлатов фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар топган даромадининг 70 фоизини алимент тариқасида тўлаб бориши белгиланган. Шунингдек, унга ҳар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари соат 10:00 дан 12:00 гача фарзандини онаси иштирокида кўриш ҳуқуқи берилган.

    Ота ўз фарзандини кўриш баҳонасида 8 июль куни собиқ турмуш ўртоғи яшаб турган уйга борган ва алдов билан ўғлини олиб қочган. Болани Шимолий Фарғона каналига олиб келиб, уни ташлаб юборган ва чўкиб кетгунича қараб турган.

    Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судьяси Санобар Мамадалиеванинг маълум қилишича, Росулбек Тошпўлатов Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг «в,и» бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни; тамагирлик ниятида қасддан одам ўлдирилиши) билан айбдор деб топилиб, унга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазонинг дастлабки 2 йили турма режимида, қолган қисми умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Наманганда алимент тўлашни истамаган ота 1 ёшли ўғлини каналга чўктириб юборди (видео)