16:27 / 03.10.2019
5 194

Ўзбекистоннинг энг чиройли кўлидан фоторепортаж

Ўзбекистоннинг энг чиройли кўлидан фоторепортаж
Яқинда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ОАВ вакиллари ва туристик агентликлар учун Навоий ва Бухоро вилоятларига инфотур ташкил этилди.

Инфотурдаги иккинчи манзил Ўзбекистоннинг энг катта сунъий кўлларидан бири — Айдаркўл бўлди. Маълумотларга қараганда, 1968—1969 йилларнинг баҳорида ҳавонинг кескин илиб кетиши ва ёғингарчиликларнинг кўп бўлиши оқибатида Сирдарёда қурилган Чордара сув омбори тошиб кетган. Катта хавфнинг олдини олиш учун ортиқча сув Арнасой, Тузкон ва Айдаркўл ботиқларига оқизилган. Шундай қилиб, Нуротада янги Айдаркўл пайдо бўлган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати
Яна бир қизиқ маълумот: маҳаллий аҳоли ҳайбатли бўлгани учун уни Ҳайдаркўл деб ҳам атаркан. Яна унинг Ферузакўл деган номи ҳам бор экан. Балки чиройли бўлгани учун шундай дейишар? Яна билмадим...

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати
Нима бўлганда ҳам, бу ер менда катта таассурот қолдирди. Сувни яхши кўрган одамлар учун айни муддао жой. Бу ерда балиқ овлаш, чўмилиш ёки ва шунчаки миллий руҳда безатилган ўтовларда дам олиб, табиатдан завқланиш мумкин.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистоннинг энг чиройли кўлидан фоторепортаж