15:40 / 04.10.2019
2 781

МИБ Термизда 250 млн. сўмдан ортиқ нореал қарздорлик олиб ташлади

МИБ Термизда 250 млн. сўмдан ортиқ нореал қарздорлик олиб ташлади
Термиз тумани ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш билан шуғилланувчи “БИО Техно ЭКО” масъулияти чекланган жамиятнинг ҳисоб – китобларни амалга оширувчи “Биллинг” дастури бўйича туманда 32 та маҳалладан, 21 минг 200 та абонент ҳисобга олинган бўлиб, шу асосда жами 107 минг 951 нафар аҳолига хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Демак ҳар бир абанент учун белгиланган тариф режасига асосан ҳисоб китоблар амалга оширилади.
Бироқ, Мажбурий ижро бюросининг Термиз туман бўлими ходимлари аҳолидан мазкур йўналишда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни талаб қилишганида, фуқаролар жамият томонидан ҳеч қандай хизмат кўрсатилмаётганлигини таъкидлашмоқда.

Бюронинг Термиз туман бўлими томонидан мазкур йўналишдаги хизмат кўрсатилмаётган жойларни аниқлаштириб, жамиятга тақдим қилинди.
Жумладан, туман ҳудудида жами 2 минг 121 та абонент, яъни 11 минг 71 нафар аҳолига 2018 йилнинг февраль ойидан жорий йилнинг шу даврига қадар тўлиқ хизмат кўрсатилмасдан, “Биллинг” дастурида сунъий қарздорлик ҳисобланаётганлиги аниқланиб, бюро ходимлари томонидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилган.

Натижада, МИБ ходимлари томонидан 250 миллион сўмдан ортиқ ҳисобланган нореал қарздорлик, жамиятининг “Биллинг” дастури базасидан олиб ташланди.
Дебитор қарздорликларни камайтириш борасидаги бу каби ишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида амалга оширилиши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Термизда 250 млн. сўмдан ортиқ нореал қарздорлик олиб ташлади