
Орамиздаги баъзиларнинг "Яхши отга бир қамчи..." деган мақолнинг мағзини чақиши қийин бўлмоқда. Бўлмасам билиб, эшитиб, кўриб туриб ҳам 15 суткага қамаладими. Ахир алимент тўламаганларга нисбатан жазо қўлланилаётганлиги тўғрисида тинмай хабарлар матбуот, интернетда чиқиб турибдику.
Фукаролик ишлари буйича Охангарон туманлараро судининг карздор Ахматкулов Акмалдан ундирувчи Гулсара Ахматкулова фойдасига 1/2 кисм микдорида алимент пули ундириш тўғрисидаги ижро хужжати Бюронинг Ширин шаҳар бўлимига келиб тушган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомидаги тушунтириш ишларига қарамай, қарздор алимент пулларини турли важ-карсонларни рўкач қилиб, тўламасдан юраверган.
Тўланмаган 7 ойлик пуллар эса хисобланганда 4.983.409 сўмни ташкил этди. Пул миқдори кимларгадир арзимас кўринар. Бироқ, бола еб-ичкиси, кийингиси келса "пулинг борми, она (ота)?" деган саволни бермайди. Боланинг амри вожиб. Алимент пулларини тўламасдан келганлиги сабабли карздорга нисбатан Ширин шаҳар маьмурий судининг карорига асосан 15 сутка маьмурий камок жазоси тайинланди.
Икки ҳафталик мажбурий "таътил" даврида қарздор ота алимент пулларини тўламаса жазо муқаррарлигини тушунса бўлгани. Негаки, маъмурий жавобгарликка тортилгандан кейин ҳам алимент тўловларини тўламасликда давом этиши алал-оқибат жиноий жавобгарликка яъни суднинг қора курсиси томон етаклаб бориши тайин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар