21:21 / 04.10.2019
3 121

Тошкентда юк машинаси ёниб кетди

Тошкентда юк машинаси ёниб кетди
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, «Ибн Сино» маҳалласи, ТҲАЙ кўчасида ҳаракатланиб кетаётган HOWO юк машинасида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати.

Ёнғин 3 октябрь куни соат тахминан 19:50 да содир бўлган бўлиб, воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари 4 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:08 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида фуқаро Э.Н. бошқарувида бўлган юк машинасининг салон қисми ёниб зарарланган. Ёнғинда тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ёнғинга юк автомобилининг электр тизимидаги қисқа туташув сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда юк машинаси ёниб кетди