
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг мутасаддилари томонидан қурол тўғрисидаги қонун юзасидан республикамиз бўйлаб олиб борилаётган тарғибот ишлари ўз самарасини бермоқда.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро Т.Хуррамов ўзининг яшаб келаётган уйида таъмирлаш ишларини олиб бораётган вақтида, уйнинг том қисмидан марҳум бобосидан қолган ТОЗ русумли, 16 калибрли, бир стволли, 1964 йилда ишлаб чиқарилган ов қуролини топиб олиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Самарқанд вилоятида жойлашган бўлинмасига хабар берган ва ўз хоҳиши билан ўрнатилган тартибда топширган.
Бундан ташқари Тошкент вилояти ҳудудида ҳам фуқароларимиз томонидан топилган қуроллар Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларига белгиланган тартибда топширилганлиги ҳолатлари кузатилган.
Мазкур вазият юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳалқимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани ва ижросини таъминлашда фаол иштирок этаётганидан далолатдир.
Эслатиб ўтамиз, ҳурматли фуқаролар, қурол билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан 71-236-50-08 рақамлари орқали Миллий гвардияси мутасаддилари билан боғланишингиз мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар