19:15 / 05.10.2019
3 858

Тўйхона эгалари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишининг олди олинади

Тўйхона эгалари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишининг олди олинади
Ўзбекистонда тўйхона эгалари томонидан тўй харажатларининг асоссиз икки-уч баравар миқдорда оширилишининг олди олинади. Бу ҳақда Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурида айтилган.

Қайд этилишича, бу борада доимий равишда тўйхона эгалари орасида учрашувлар ва тушунтириш ишларини олиб борилади. Масъуллар - Савдо-саноат палатаси, Давлат солиқ қўмитаси.

Шунингдек, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни намунали ташкил этиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлар раислари ва ички ишлар органлари профилактика инспекторлари рейтинги юритилади. Бунда 2020 йил 1 январга қадар Ички ишлар вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлар раислари ва ички ишлар органлари профилактика инспекторлари рейтинги мезонлари ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш бўйича муқаддас динимизда кўзда тутилган амаллар ва қоидаларни тушунтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилади. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда имом-хатиблар эътиборини:

- ФҲДЁ органлари томонидан келин-куёвларга никоҳ гувоҳномаси берилгандан сўнг шаръий никоҳ ўқишга;

- маҳаллалардаги диний-маърифий учрашувлар, анъанавий суҳбатлар ва жума намозларида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда исрофгарчиликка йўл қўймаслик, тўйларга сарпо ва буюм йиғишга ружу қўймаслик, уларни ўтказишда белгиланган талабларга амал қилишга;

- турли хил бидъат ва хурофотларнинг жамият ҳаётига кириб келиши олдини олиш бўйича насиҳатлар бериб бориш зарурлиги тўғрисидаги масалаларга қаратиш мўлжалланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси алоҳида чора-тадбирлар режасига мувофиқ тарғибот тадбирларини ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўйхона эгалари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишининг олди олинади